navstat

 

Foydali ma'lumotlar

 

Bank.uz - O'zbekiston banklari haqida hamma narsa.

    

So'rovlar

Saytimizga baho bering ?




Sayt statistikasi

  • Sayt ko'rildi: 793717
  • Foydalanuvchilar: 3

Obuna bo'lish

Elektron pochta manzilini kiriting !

Interaktiv xizmatlar

Interaktiv xizmatlar

"Навоий" ЭИЗ: корхоналар 2 тага кўпаяди

"Навоий" эркин иқтисодий зонаси ўзининг қулай жўғрофий жойлашуви, логистика имкониятлари юқорилиги билан сармоядорларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Ўтган йилда мазкур субъект "FDI" халқаро журнали томонидан Марказий Осиёдаги "2016 йилнинг энг яхши эркин иқтисодий зонаси",  дея эътироф этилган эди.

 

Бугунги кунда 18 та корхона фаолият юритаётган ҳудудда 100 турдан ортиқ маҳ­сулот ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда ЭИЗ дирекциясида Хитойнинг "Hebei New silk Road Import and Еxport trade" компа­нияси ҳамда "Navai steklo lyuks" МЧЖга гувоҳнома топшириш маросими бўлиб ўтди.

   Унда ЭИЗ ҳудудидаги корхоналар ҳамда вилоятдаги бир қатор мутасадди ташки­лот­лар раҳбарлари, ОАВ вакиллари ишти­рок этдилар.

  Тадбирда ЭИЗ дирекцияси раҳбари Аза­мат Файзиев "Навоий" эркин иқтисодий зонасидаги имтиёзлар хусусида тўхталар экан, келгусида "Ягона дарча" марказини шу ер­нинг ўзида ташкил қилиб, ҳудуд тад­биркор­лари фаолиятидаги масалаларни тезкор ҳал этиш имкони туғилишини таъ­кидлади.

  — Мен Ўзбекистонда сармоядорлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида бошқа шерик­ларимга ҳам сўзлаб бераман, — деди Хитой компанияси раҳбари Лю Пэйфенг. — Аминманки, улар ҳам бу ерда бизнес бошлашади. Биз юртингизда МДФ ва ДСП фанераларни ишлаб чиқаришни режалаш­тир­моқдамиз.

  — Юрт тараққиёти, аҳолини иш билан таъминлаш тадбиркорларнинг ҳам зимма­сидаги вазифа, — дейди "Navai steklo lyuks" МЧЖ раҳбари Абдурашид Урунов.      — Шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги кенгай­тирилаётган фаолиятимиз истиқболли бў­ли­­­шига ишонаман.

  Тадбирда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки вилоят филиали томонидан Корея экспорт ва импорт банки кредит линиясининг ажратилгани хусусида тадбиркорларга маълумот берилди. Шу­нингдек, мазкур хорижий кредит линияси­нинг афзалликлари баён этилди.

  Маросим якунида меҳмонлар "Навоий" ЭИЗ музейидаги экспонатлар билан таниш­дилар.

 

http://navoi.uz/uz
Bukvus
Jo‘natish uchun belgilangan matn:
Siz "Jo‘natish" tugmasi orqali xatolik haqidagi ma‘lumotni jo‘natishingiz yoki xato haqida qo‘shimcha izoh kiritishingiz mumkin.