navstat

Biz Ijtimoiy tarmoqlarda

 

Document

 

 

 

Foydali ma'lumotlar

 

Bank.uz - O'zbekiston banklari haqida hamma narsa.

    

So'rovlar

Saytimizga baho bering ?




Sayt statistikasi

  • Sayt ko'rildi: 909575
  • Foydalanuvchilar: 3

Obuna bo'lish

Elektron pochta manzilini kiriting !

 

 

YUKLAB OLISH

Document

Ишлайдиган давр келди

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев­нинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони бутун халқимиз, хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демокртик партияси аъзолари, хайрихоҳлари ва фаоллари томонидан мамнунлик билан кутиб олинди.

  Негаки, фармонда кўзда тутилган тадбир­кор­ликни ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий со­ҳалар барқарорлигини таъминлаш, давлат ва жа­мият қурилишини такомиллаштириш, хавфсиз­лик, миллатлараро тотувлик ва диний бағри­кенг­лик партиянинг дастур ва ғояларига ҳамоҳангдир.

Мазкур ҳужжатда алоҳида таъкидланган тад­бир­корлик субъектларининг молия-хўжалик фаолия­тини текширишга 2 йил муддатга мораторий жо­рий этилгани соҳа вакилларининг манфаат­лари­ни тўла-тўкис ҳимоя қилишга, улар фаолиятининг яна­да жонланишини таъминлайди.

  Чунки, шу пайтга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи шахс­ларга келаётган текширувчи — яъни назорат ор­ганлари халақит берарди. Солиқ, божхона, про­куратура, департамент, ДСЭНМ ходими ҳафталаб, ойлаб текшириш ўтказиб, тадбиркордан керак бўл­ган ёки бўлмаган ҳужжатларни талаб қиларди. Тек­ширувчига ҳужжат йиғиш билан овора бўлган тад­биркорнинг эса қиладиган иши, оладиган даро­ма­ди ҳақида ўйлашга вақти йўқ эди. Бу эса ўз-ўзидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайти­риш­га, янги иш ўринлари яратишга, хориждан за­монавий технологиялар олиб келиб, сифатли ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ор­қага сурарди. Эндиликда бундай муаммоларга бар­ҳам берилди. Мамлакатимизда фаолият юри­таётган ҳар бир ишбилармон учун "текширувчи"га ҳужжат йиғиш эмас, ҳалол меҳнат қилиб ишлай­диган замон келди, деб баралла айтишимизга асос­­ларимиз бор.

  Шу ўринда яна бир гап. Хусусий тиббий хизмат ва дорихоналар фаолиятини ривожлантириш, бу ор­қали аҳоли саломатлигини сақлаш, узоқ умр кўришини таъминлаш партиямизнинг дастур ва ғояларида ўз ифодасини топган. Президентимиз фармони билан амалга татбиқ этилган давлат дас­турида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилган. Иж­тимоий дорихоналарнинг ривожланган тар­моғини яратиш, аҳоли бандлиги ва фуқаро­лар­нинг реал даромадларини ошириш, "истеъмол са­ватча"сини аниқлаш халқимиз даромадларини оши­ришга, пировардида, давлатимизнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.

  Дарҳақиқат, вақтинча ёки доимий рўйхатда турмаган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда бўл­маган фуқароларни ишга қабул қилишдаги тақиқ бекор қилингани адолатли жамиятимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устунлигини, илм­ли, маърифатли ва етук кадрларни ўз ис­теъ­дод­ларини тўлақонли намойиш этишига қонуний йўл очиб берганлиги билан муҳим аҳамиятга эга. 

  Бир сўз билан айтганда, муҳтарам Президен­ти­миз Шавкат Мирзиёевнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра­тегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя­лар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йи­ли"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғ­рисида"ги фармони партиямизнинг дастурий ғоя­ларини тўлақонли ҳаётга татбиқ этишда дас­ту­риламал бўлиб хизмат қилади.

 

navoi.uz
Bukvus
Jo‘natish uchun belgilangan matn:
Siz "Jo‘natish" tugmasi orqali xatolik haqidagi ma‘lumotni jo‘natishingiz yoki xato haqida qo‘shimcha izoh kiritishingiz mumkin.